Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/23-ўқув йили бошига фаолият юритаётган 194 та нодавлат умумтаълим ташкилотларида жами 45 927 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.  Нодавлат умумтаълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сонини 2018/2019 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 32 158 нафарга кўпайган.

Йиллар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони:

2018/2019-ўқув йили бошига – 13 769 нафар

2019/2020-ўқув йили бошига – 21 042 нафар

2020/2021-ўқув йили бошига – 26 970 нафар

2021/2022-ўқув йили бошига – 30 553 нафар

2022/2023-ўқув йили бошига – 45 927 нафар