2700chess.com сайтининг жонли рейтингига кўра, ҳамюртимиз 2802,5 рейтинг очкоси билан дунёнинг энг кучли уч нафар блиц шахматчиси сафидан жой олди.
Сўнгги муваффақиятли иштироклари натижасида Абдусатторов икки поғона юқорилаб, рейтингига 17,5 очко қўшди. Шу тариқа у фақат жаҳон чемпионлари Магнус Карлсен ва Ҳикару Накамурадан кейинги учинчи ўринга кўтарилди.
Бу натижа ёш гроссмейстер фаолиятидаги навбатдаги йирик ютуқ бўлиб, Ўзбекистон шахмати тарихидаги муҳим саҳифалардан бири сифатида қайд этилмоқда.