Нодирбек мусобақа ярим финалида россиялик Денис Лазавикка қарши ўйин ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Ундан олдин эса мусобақанинг 1/4 финалида ҳиндистонлик Аржун Эригаисини 2,5:1,5 ҳисобларида мағлубиятга учратганди.

Энди Нодирбек мусобақа ғолиблиги учун франциялик Максим Вачиер-Лагравега қарши ўйин ўтказади.