Иштирокчилар орасида энг юқори рейтингга эга бўлган ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов якунда ўзига билдирилган ишончни оқлади ва 9 имкониятдан 7 очко жамғарган ҳолда 1-ўринни эгаллади.

6-турдан кейин Нодирбек пешқадамлардан ярим очкога ортда қолаётганди. Аммо, 7-8-турлар ҳамюртимиз учун омадли келди. Аввалига у қора доналарда нидерландиялик Томас Бердсен устидан ғалабага эришган бўлса, 8-турда оқ доналар билан озарбайжонлик Элтаж Сафарлини мағлуб этди. Ниҳоят сўнгги турда испаниялик Сантос Латаса билан дуринг ўйнади ва халқаро турнирни 7 очко билан пешқадам сифатида якунлади, дея хабар қилади Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати.