Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда. Ҳозирча мусобақада 12 та тур ўйинлари ортда қолди. Бугун сўнгги, 3 та тур баҳслари ташкил этилади. 

Сўнгги кун олдидан ҳамюртимиз 16 иштирокчи орасида 18 очко жамғарган ҳолда 7-ўринни эгаллаб турибди. 

Биринчи ўринни россиялик Ян Непомняший банд этган бўлса (27 очко), иккинчи поғонага норвегиялик Магнус Карлсен (20 очко) жойлашган. Учинчи ўриндаги россиялик Владислав Артемьев ҳисобида ҳам 20 очко бор. 

Саралаш босқичи якунига кўра, энг яхши натижа қайд этган 8 нафар шахматчи плей-офф босқичида ғолиблик учун кураш олиб боради. Плей-оффда эса ҳар бир ўйин муҳим аҳамиятга эга, боиси ютқазган шахматчи учун мусобақа якунланади.

Манба