Мазкур қонуннинг 12-моддасида умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи белгиланган бўлиб, унга кўра охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:
Қонуннинг 12-моддаси “з” бандида болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда. Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олиниши кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 12-банди “н” банди талаби бўйича ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда, ногирон боланинг онаси сифатида пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган онага ёшга доир имтиёзли пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг аризасига бола 8 ёшгача ногирон бола деб эътироф этилишини тасдиқлайдиган ТМК томонидан берилган тиббиёт хулосаси, ёки ТМК томонидан берилган ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланадиган касаллик бўйича даволаш-профилактика муассасасида ҳисобда турганлик тўғрисидаги маълумотнома илова қилиниши зарур.
Ногирон боланинг онаси сифатида пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган онага ёшга доир имтиёзли пенсия тайинлашда, мазкур Низомнинг 35-банди, “а” кичик бандига асосан пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фаолият тури, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, иш стажига қўшиб ҳисобга олинади.
Худди шунингдек, Низомнинг 35-банди, “д” кичик банди талабига кўра, 1-гуруҳ ногиронини ёки 16 ёшгача ногирон болани, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексага қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат қараб турган ва қараб туришга муҳтож бўлган шахс билан бирга яшаган шахслардан бирига қўшиб ҳисобланади.
Низомнинг 38-бандига мувофиқ, ногиронни саккиз ёшгача тарбия қилган болаликдан ногироннинг онасига пенсия тайинлашда талаб қилинадиган 20 йиллик иш стажига ушбу Низомнинг 35-банди «а»—«д» кичик бандларида кўрсатилган даврлар қўшиб ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ногирон боланинг онасида суғурталанган ҳаиқий иш стажи 7 йилдан кам бўлса ёки ногирон болага қараб турган даври билан биргаликда ҳисобланганда умумий иш стажи 20 йилни ташкил қилмаган тақдирда, уларнинг ижтимоий ҳимояси Вазирлар Маҳкамаси томониджан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган “Давлат пенсияси тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандида белгиланишича, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёшга етганларида ёшга доир ижтимоий нафақаси тайинланади.
Мазкур Низомнинг 8-бандига асосан, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа фарзанди ногиронлиги бўлган деб эътироф этилганлиги тўғрисида давлат тиббиёт муассасасининг тиббий хулосаси ёки Тиббий — ижтимоий эксперт комиссиясининг (кейинги ўринларда — ТИЕК) ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси билан тасдиқланган тақдирда тайинланади. Бунда нафақа миқдори пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар ва меҳнатга лаёқациз фуқароларнинг нафақаси миқдорида белгиланади.
Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати