Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Бўка туманидаги кам таъминланган, ногиронлиги бўлган оилалар хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олди.
Дастлабки манзил "Жағалбайли" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Эргаш ота Ҳотамқулов хонадони бўлди. Бу ерда 2 та оилада 11 та жон истиқомат қилади. Кичик ўғли Собиржон Ҳатамқулов анча вақтдан буён жигар церрози билан оғриб, даволаняпти.
Зойир Мирзаев бемор билан суҳбат чоғида саломатлигини яхшилаш, оилага ёрдам кўрсатиш назоратга олинишини айтиб ўтди.
Вилоят раҳбари ҳудуд фаоллари барча хонадонларда томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этиш, товуқ, қорамол боқишни йўлга қўйишда кўмаклашишлари зарурлигини таъкидлади.
Шу ернинг ўзида маҳаллада "Темир дафтар" рўйхатида турувчи оилаларга Президент номидан Янги йил табриги, моддий ёрдам ва байрам совғалари тортиқ этилди.
Тошкент вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати