Термиз шаҳрида мазкур сана муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда, хусусан, вилоятда ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди.

Қайд этилганидек, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлим бошқаруви томонидан ногиронларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, фонд таклифи билан реабилитация марказларида  200  нафардан зиёд  ногиронлар реабилитация қилинди. Ёрдамга муҳтож ногиронлар 300 дан ортиқ протез-ортопедия маҳсулотлари, 200 га яқин ногиронлар аравачаси, 250 дан зиёд эшитиш мосламаси, 380 га яқин хасса ва қўлтиқтаёқ билан бепул таъминланди. 

Вилоят  бўйича 400 дан ортиқ 1-2-гуруҳ ногиронлиги бор фуқаролар оилаларига ташриф буюрилиб, улар ҳолидан хабар олинди ва 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда қишки мавсумга мўлжалланган кийим-кечаклар тарқатилди.

“Маҳалла”хайрия жамоат фонди

Сурхондарё вилоят бўлим бошқаруви