68 ёшли Мавлуда опа Давлатова ревматоид полиартрит касаллиги билан оғриганига кўп йиллар бўлди. Аҳволи оғирлашиб, юришга қийналадиган бўлиб қолгач, ногиронлик аравачасига эҳтиёж пайдо бўлди. Ўзи яшайдиган маҳалла хотин-қизлар фаолига ёрдам сўраб мурожаат қилди. Маҳалла фаоли ўз навбатида реабилитация воситасига зарурати бўлган аёллар рўйхатини шакллантириш жараёнида Мавлуда опани ҳам рўйхатга қўшиб қўйди.
«Аёллар дафтари»да рўйхатда турган ногиронлиги бўлган хотин-қизларга реабилитация воситаларини топшириш жараёнида Мавлуда опа учун ажратилган ногиронлик аравачаси ҳам ўз эгасига топширилди.

Бугунги кунга қадар Республика Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами Сирдарё вилоятидаги 154 нафар хотин-қизларга 38 та катталар, 4 та кичкиналар учун аравача, 5 та қўлтиқтаёқ, 40 та ҳасса, 35 та катталар эшитиш мосламаси, 7 та болалар эшитиш мосламаси, 10 та юриш мосламаси, 2 та катталар учун тирсакли қўлтиқтаёқ, 4 та кўзи ожиз катталар учун ҳасса, 1 та кўкрак протези, 2 та катталар учун карсет, 4 та 4 оёқли юриш мосламалари берилди.
Сирдарё вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмати.