Мазкур аравачани ясаш ғояси унга ҳаракатдан қолган отаси туфайли, 2013 йилда пайдо бўлган. Маълумки, касалхонанинг баъзи беморлари ходинокда, бошқалари ногиронлар аравачасида ҳаракат қилишади.

Иккала вариант ҳам ўзларининг афзалликларига эга. Лекин беморлар ходинокдан тураётган пайтда ёки унга ўтириш учун одамларнинг ёрдамига эҳтиёж сезадилар. Браун қурилмаси бу муаммони бутунлай ҳал қилади. Бу ҳаракатчанлиги чекланган одамларга ҳаракат қилиш учун кўпроқ эркинлик беради.

Ташқи томондан у ногиронлар аравачасига жуда ўхшайди, аммо дизайнда катта фарқ мавжуд. Zeen ўриндиғи асл ҳолатида қулай баландликка эга, шу билан бирга, уни қўшимча созлаш мумкин. Агар фойдаланувчи туришни бошласа, унга иккита газ поршини ёрдам бера бошлайди. Позицияни эгаллаб, ўриндиққа суяниб юра олади ва хавфсизлик камари уни эҳтимолий йиқилишдан ҳимоя қилади.

Барча ғилдираклар ҳар қандай бурчакка бурилиши мумкин ва тормоз билан жиҳозланган. Фойдаланувчи ўтиришдан олдин тана оғирлиги ўтирғичга мос ҳолда тушиши учун рул ғилдирагидаги тутқични босиши талаб этилади. Браун қурилмаси атиги 18 килограмм вазнга эга ҳамда эгасининг вазнига қараб мослашувчан тарзда созланади.

Гаррет аллақачон дастлабки 100 та қурилмани йиғиб бўлган. Айтиш жоизки, улардан бирига Рим папаси Франциск буюртма берган. Zeenнинг оммавий ишлаб чиқарилиши аллақачон йўлга қўйилган. Уни ихтирочи компаниясининг сайти орқали 3800 долларга харид қилиш мумкин.