«Дилдора» МЧЖ нинг Вобкент туманидаги 2 та, «Осиё Бухоро газ», «Норбоев Шерзод Юнусович» ва «Грант газ сервис» МЧЖ ларнинг Бухоро шаҳридаги, «Реал химик» МЧЖ нинг Бухоро туманидаги жами 6 та метан қуйиш шохобчачалари ўрганилди.

Ўрганиш давомида, «Дилдора» ва «Осиё Бухоро газ» МЧЖ ларга қарашли 3 та шахобчаларга келган табиий газ қувурларига ўрнатилган «Автопилот-ПРО» русумли газ ҳисоблаш ускунасидаги мавжуд имплюс турубкаси маҳкамланганда газ ўтиш ҳаракати пасайиши натижасида, ҳақиқатдан газ диафрагмасидан ўтаётган газ ҳажми сунъий равишда камайтирилган ҳолда кўрсатилишига эришилганлиги аниқланди.

Бунинг оқибатида, «Дилдора» МЧЖ га қарашли 2 та шахобча томонидан 11,1 млрд. сўмлик (11.162.880 м3) ҳамда «Осиё Бухоро газ» МЧЖ га қарашли шахобча томонидан 15,1 млрд. сўмлик (15.153.6003), жами 26,2 млрд. сўмлик табиий газ яширин равишда талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.