Олдиндан тузилган режага кўра ташкилот номига хориждан импорт қилинган юқори ставкали генератор, сув пуркагич, чангютгич, кир ювгич каби қимматбаҳо хўжалик ускуналари ва қурилиш анжомлари «вақтинча сақлаш» божхона режимига расмийлаштирилиб, ўз омборида юқоридаги товарлар ўрнига жиноий гуруҳ аъзолари томонидан сохта йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган қулф, электрод, токқайчи ва арра каби 16 турдаги товарларга алмаштирилаётган вақтда тўхтатиб қолинди.

Буни қарангки, юк эгалари ушбу жиноятни амалга ошириш учун жиноий гуруҳга 20 нафар шахсни ёллаб, ҳар бирининг вазифаларини тақсимлаган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра йўл-юк ҳужжатларида кўрсатилмаган ва ашёвий далил сифатида олинган 31 турдаги 4 214 дона товарларнинг умумий қиймати 5 миллиард сўмни ташкил этиши маълум бўлди.

Жиноий гуруҳнинг ғараз мақсадлари амалга ошганда эди, давлатимиз ғазнасига бор-йўғи 1 миллиард сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилиб, 4 миллиард 500 миллион сўмликдан ортиқ зарар етказилар эди.

Мазкур аниқланган қонунбузарлик ҳолати юзасидан ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориляпти.

Корхонанинг ташқи иқтисодий фаолияти эса божхона аудитидан ўтказилади, деб хабар беради божхона қўмитаси матбуот хизмати.