Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимида фуқаро С.Бозорова, ўғли А.Узоқов ва уларнинг шерикларига нисбатан тадбиркорлик ниқоби остида таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олмасдан, ноқонуний равишда фаолият юритишган.
Улар Самарқанд шаҳри «Ҳунармандлар» МФЙ Бедил кўчаси 17-уйда «Темурбек ўғлонлари ҚКТМ (Қуролли кучлар таълим муассасаси) мактаби» нодавлат таълим муассасасини ташкил қилган ва кўплаб фуқаролардан пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «б» банди билан қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ мазкур шахслардан жабрланганлар бўлса, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига мурожаат қилишларини сўрайди.