Агентлик ахборот хизматидан маълум қилишларича, вазирлик ва идораларга 257 тақдимнома киритилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига 273 сўровнома юборилди. Қонунчилик талабларини бузган 104 нафар шахс маъмурий, 85 нафар шахснинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган харидларда қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳолатларини мониторинг қилиш ишлари давом эттирилмоқда.