Тадбир давомида Сардоба сув омборидан фуқаролар С.Қ ва Ш.Э тақиқланган усуллар ва ов қуроллари билан 6 турдаги 388 дона балиқ овлаганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 35, 53-моддалари талабини бузган ҳуқуқбузарларга маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайвонот дунёсига 105 миллион 870 минг сўм миқдорда зарар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги сабабли ушбу ҳолат юзасидан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш мақсадида прокуратурага тақдим этиш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Ҳуқуқбузарлардан ашёвий далил сифатида 2 дона резина қайиқ, 4 дона эшкак ва 4 дона узунлиги 320 метр балиқ тутишга мўлжаланган тўрлар олиб қўйилди.