Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича вилоятда ўтказилган рейд тадбирлари давомида дарёнинг чап қирғоғидан давлат рақами ечиб олинган техника воситаси (юклагич) ёрдамида ишлов берилмаган қум, қум-шағал аралашмалари "Ҳово" ҳамда "Зил" юк ташиш автотранспорт воситаларига юкланиб, олиб чиқиб кетилаётганлиги аниқланди.

Таъкидлаш жоизки, "Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига кўра, 2024 йил 1 майдан бошлаб Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинган. Мораторий даврида қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Қум-шағал қазиб олиниш натижасида табиатга 87 миллиард 651 миллион 83 минг 344 сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. 3 та юк ташувчи автотранспорт воситаси вақтинчалик сақлаб туриш учун Бекобод шаҳар ҳудудидаги жарима майдончасига жойлаштирилди. Иш юзасидан ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.