Кўп хонадонли уйлар атрофи ободонлаштирилиб, уйнинг фасад, подъезд қисмлари таъмирланмоқда, подвалларида муҳандислик-коммуникация ишлари олиб борилмоқда. Уй атрофидаги тўсиқлар, ноқонуний қурилмалар бузиб ташланиб, тозаланган ҳудудларда кўкаламзорлаштириш ва болалар майдончалари қуриш ишлари режалаштирилган.

Ушбу олиб борилаётган сай-ҳаракатлар халқимизнинг фаровон турмуш кечириши учун хизмат қилади.