Хусусан, Қашқадарё вилояти Экология бош бошқармаси Шаҳрисабз туман бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари "Ҳисор" МФЙ Қоратут қишлоғида яшовчи Й.Қ. Танхоз дарёсидан 412 дона Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Амударё гул балиғи (фарел) ҳамда 6 дона оддий қорабалиқ овлаганлигини аниқлашди.
Ҳолат натижасида “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонунлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2024-йил 9-февралдаги 80-сонли қарори талаблари бузилган.
Маълумот учун, 11 мартдан 31 майгача Амударё ва Сирдарёда, 26 апрелдан 10 июнгача Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида ҳамда бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланган. Чунки бу давр балиқларнинг кўпайиш даври бўлиб, уларни овлаш балиқларнинг сони кескин камайиб, айрим турлари йўқолиб кетишига сабаб бўлади.
Юқоридаги ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга етказилган зарар миқдори 12 миллиард 749 миллион 340 минг сўмни ташкил этди. Ҳужжатлар тегишли чора кўрилишини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти прокуратурасига юборилди.