Қайд этилишича, истеъмолчи ўз хонадонининг том қисмини ёпиш мақсадида Касби туманида жойлашган “Тилак Остон” хусусий корхонасига қарашли қурилиш моллари савдо дўконидан жами 180 дона шиферни 8 миллион 100 минг сўмга сотиб олади. Уйнинг том қисми шифер билан ёпилганига кўп бўлмасдан, шиферлар сифатсизлиги сабаб унда ёриқлар ҳосил бўла бошлайди. Бир неча ҳафта ичида шиферларнинг ҳаммаси яроқсиз ҳолга келиб қолади. Э.Саидовнинг ўзига етказилган зарарни қоплашни сўраб тадбиркорга қилган мурожаати эса эътиборсиз қолдирилади.
Мурожаат ўрганилиши натижасида, томга ёпилган шиферлар ҳақиқатда ўта сифатсизлиги, тўлиқ яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги аниқланди, сотувчига амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик талаблари тушунтирилди ва сифатсиз шиферлар сифатлисига алмаштириб берилиши таъминланди.
Яна бир мурожаат, Наманган вилояти Давлатобод туманида яшовчи фуқаро Ф.Тўрабоева томонидан келган бўлиб, қайд этилишича, истеъмолчи 2021йил июл ойида Наманган шахрида жойлашган кредит савдо дўконларининг биридан 12 ойга бўлиб тўлаш шарти билан ўз хонадони учун стол-стул жихозларини сотиб олган. Мебел уйга олиб келиб берилганида 5 дона стул жихози яроқсиз холатда бўлган, шу куннинг ўзида стулларни сифатлисига алмаштириш мақсадида дўконга қайтариб бериб юборади. Орадан 4 ой вақт ўтган бўлсада, махсулот истеъмолчига қайтариб берилмаган. Истеъмолчи тадбиркорга қайта қайта мурожаат қилавергач, жорий йилнинг 10 январ куни дўкон ходимлари истеъмолчи юбилан боғланиб, қисқа муддат ичида барча маҳсулотни қайтадан таъмирлаб беришларини айтиб олиб кетишади. Лекин махсулотлар истеъмолчи Ф.Тўрабоевага ўз вақтида қайтариб берилмаганидан норозилигини айтиб ўтган.
Мурожаат ўрганилиши натижасида махсулот учун тўлаган жами 2.950.000 сўм пул маблағи истеъмолчига қайталишига эришилди.
Ижтимоий тарммоқлар орқали бонг уриб айтилаётган ҳолатлар ҳали ҳамон ўз ниҳоясига етгани йўқ. Ҳох у нореал қарздорлик бўлсин, ҳох носозлиги аниқланган маҳсулот, ёки электр энергияси ва газ таъминотидаги муаммолар барчаси бугунги куннинг асосий масалалари қаторидан ўрин эгаллаган. Хусусан, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияга ҳам мазкур ҳолатлар юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Биргниа, 2021 йил давомида, Федерацияга келиб тушган мурожаатларнинг 14,4% яъни 1637 таси газ соҳасига боғлиқ бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 93% ижобий ҳал этилишига эришилган.
Улардан бири, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро З.Дўстматова томонидан келган бўлиб, қайд этилишича, истеъмолчи хонадонига ақлли газ ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг, Ҳудуд газ таъминот корхонаси томонидан табиий газ учун 650 минг сўм қарздорлик мавжуд экани ҳақида хабар келган.
Бироқ, фуқаро фойдаланилган газ учун тўловларини ўз вақтида амалга ошириб келгани ҳақида айтиб ўтган. Бу борада ҳудуд газ таъминот корхонасига бир неча маротаба иурожаат қилган бўлсада, мурожаати ўз ечимини топмаган.
Мурожаат ўрганилиши натижасида истеъмолчи ҳақиқатдан ҳам тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келгани, тўлов квитанцияларининг маълум бир қисми базага киритилмасдан қолиб кетиши натижасида нореал қарздорлик юзага келгани маълум бўлди ва истеъмолчи гарданидан асоссиз қарздорлик олиб ташландташланишига эришилди.
Шунга ўхшаш мурожаатлардан яна бири, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро М.Кархалов томонидан келган бўлиб, қайд этилишича, истеъмолчи табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга оширган бўлсада, 2015 йилдан шу кунга қадар кечиктирилган тўловлар учун жами 8 миллион 229 минг сўм қарздорлик ва кечиктирилган қарздорлик учун 802 минг 214 сўм пеня ҳисоблангани айтилган.
Ҳолат ўз тасдиқини топмагунча, истеъмолчининг мурожаат қилмаган идорасию, тақиллатмаган эшиги қолмаган.
Мазкур мурожаат Федерациянинг Қарши шаҳар жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида, ҳақиқатта, истеъмолчининг хонадонига ноқонуний равишда 8 миллион 229 минг сўм қарздорлик ва кечиктирилган қарздорлик учун 802 минг 214 сўм пеня ҳисобланганлиги аниқланди ҳамда мазкур қарздорликни бекор қилиш ва истеъмолчининг ҳуқуқларини тиклаш мақсадида, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Суд хулосасига кўра, истеъмолчи хонадонига ҳисобланган ноқонуний қарздорлик бекор қилинди, шунингдек “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали ҳисобидан истеъмолчининг фойдасига 500 минг сўм маънавий зарар ундирилишига эришилди.
Шаҳбоз АБДУСАТТОРОВ