Жорий йилнинг 12 июнь куни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Норин тумани ёшлари билан учрашуви чоғида Норин тумани Халқ таълими бўлими мудираси томонидан “Рақамли технологиялар” ўқув марказини ташкил этиш таклифи билдирилган эди.
Бугун Инновацион ривожланиш вазирлигининг масъул ҳодимлари, сектор рахбарлари Норин туман Халқ таълими бўлимига қиймати 55 млн. сўм бўлган замонавий компьютер жамланмалари тақдим этилди.
Норин тумани Халқ таълими бўлими қошидаги Рақамли технологиялар ўқув маркази ўқувчи ёшларга ахборот коммуникация технологиялари бўйича билим бериш билан бирга, умумтаълим мактаблари информатика ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва услубий кўмак бериш вазифасини ҳам ўтайди.