Кечаги ўйинлар якуни бўйича норвегиялик спортчилар норасмий жамоавий мусобақаларда биринчи ўринда боришмоқда. Улар ҳисобида 9 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медаль бор.
8 та олтин, 5 та кумуш ҳамда 2 та бронза медалини қўлга киритган германиялик спортчилар ҳозирча иккинчи ўринни банд қилиб туришибди. Ўнинчи кунги мусобақалардан сўнг учинчи ўринга АҚШ терма жамоси кўтарилиб олди. Улар 7 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза медалга эгалик қилишяпти.