Мутахассисларнинг фикрича, қурол ҳозирги Дания ҳудудидан олиб келинган, чунки Норвегиянинг бу ҳудудида чақмоқтош конлари йўқ.
Услубга қараганда, топилма янги тош даври ёки неолит даврига тегишли. Бу даврда қадимги одамлар тошдан асбоблар ясаган ва кулолчилик сингари ҳунармандчилик ривожлана бошлаган.
Археологлар мактаб ўқувчиси ханжар топиб олган жойни ўрганишди, бироқ у ерда бошқа қадимий буюмлар топилмади. Ханжар каталогланади ва қурол маҳаллий университет музейида тадқиқот этилади, деб хабар беради mir24.tv.