Ушбу электр тармоқларидаги фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб туну-кун ишлайдиган 227 та аварияга қарши махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, юзага келган носозликлар зудлик билан бартараф этиб борилмоқда.
“Ана шундай аномал иссиқ натижасида юзага келаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз,” дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.