Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари Умида Тўхташева ҳамда Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров нотариат соҳасида олиб борилган ислоҳотлар туфайли нотариат соҳаси шаффоф ва коррупциядан холи тизимга айланиб бораётганлигини, шунингдек, коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган тизимли ишларни давом эттириш лозимлиги ҳақида гапириб ўтди. Бу борада Нотариал палата ва халққа энг яқин ва тўғридан тўғри мулоқотда бўлувчи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар билан ҳамкорлик самарали бўлишини таъкидладилар. Шундан сўнг “Нотариуслар коррупцияга қарши!” кўрик-танлови ғолиблари эълон қилинди.Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Нотариал палатаси ва “Нотариус маслаҳати” газетаси раҳбар ва ходимларидан иборат Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра 1 ўринга Андижон вилояти, Асака туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нодирбек Хоналиев томонидан тайёрланган видеоролик муносиб деб топилди. Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи Хилола Ғаниева тайёрлаган видеоролик иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринга Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Муҳаммад Бобир Турсунқулов томонидан тайёрланган видеоролик сазовор бўлди.Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Нотариал палатаси ISO сертификати олган ва Ўзбекистондаги ННТлар орасида мазкур сертификатни қўлга киритган илк ташкилот сифатида эътироф этилган эди.
“Нотариуслар коррупцияга қарши!” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Ўзбекистон нотариат тизимида ўтказилган “Нотариуслар коррупцияга қарши!” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Жаҳон минбаридан баралла янграган ҳақиқат: “Биз инсоният томонидамиз”
- Ўзбекистон XX Осиё ўйинларини 70 та медаль билан 5-ўринда якунлади
- Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган жиноятчи Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
- Италия Ўзбекистондан тиббиёт мутахассисларини ишга жалб қилиш бўйича ҳамкорлик қилади
- Бугун Бокуда дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бошланади
- Болаларнинг таълим эҳтиёжларини баҳолашнинг янги тизими йўлга қўйилади
Шаҳноза Мирзиёева Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юзасидан муносабат билдирди
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор назоратига олинди