Ушбу меъёрий ҳужжат билан нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган максимал ҳақ миқдорлари тасдиқланади.
Буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилади ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритади.
Нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси талаблари асосида ҳамда мазкур ҳақ миқдорларида белгиланганидан ортиқ бўлган миқдорда ундирилишига йўл қўйилмайди.
Таклифларни regulation.gov.uz порталида жорий йил 25 майга қадар қолдириш мумкин.