Ҳодиса оқибатида 1966 йилда туғилган аёл – кран оператори ҳалок бўлди, дейилади Ички ишлар вазирлигининг маҳаллий бошқармаси хабарида.
Воқеа маҳаллий вақт билан 9:15 да (Москва вақти билан 5:15) шаҳарнинг Октябрь туманида, В. Заровний кўчасида содир бўлган.
Интернетда бахтсиз ҳодиса тасвирлари пайдо бўлди. Унда турар-жой мажмуаси қурилиш майдонидан кран қандай қилаб автотураргоҳга қулаб тушгани акс этган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, саккизта автомобиль зарар кўрган, деб хабар беради mir24.tv.