Бунинг учун фуқаролардан:
- Корея Республикасида тан олинган вакциналар (Astrazeneca, Moderna, Pfizer, Sinovac, Sinopharm, Janssen)дан бири билан Корея Республикасига кириб боришдан камида 14 кун олдин тўлиқ эмланган бўлиши;
- Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси томонидан тан олинган лабораториялар (Korea No 1 Laboratory, SWISS LAB, De Factum Laboratories, INTERMED Innovation)дан бирида Корея Республикасига кириб боришдан олдин 72 соат ичида ПЦР тест топширган ва тест натижаси манфий бўлиши талаб этилади.
Шунингдек, Корея Республикасига кириб борган меҳнат мигрантлари аввалгидек 14 кун эмас, балки 10 кунлик карантин даврини ўташи лозим бўлади, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.
Корея Республикаси Инсон ресурсларни ривожлантириш хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикасидан меҳнат мигрантларининг Е-9 ишчи визаси билан кириб бориш тартиби ва сони бўйича маълумот Корея Республикасининг Ўзбекистондаги «EPS» маркази орқали қўшимча етказилади.