Шу йилнинг 1 декабрь куни Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер жаҳон чемпионатида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича дарвозабонлар рекордини янгилаши мумкин. Бунинг учун у ўша куни Коста Рикага қарши ўйинда майдонга тушиши керак. Шунда Нойер Германия термаси сафида жаҳон чемпионати ўйинларида 19 марта иштирок этган бўлади.
Шу пайтгача бу рекорда Зепп Майер (Германия) ва Клаудио Таффарелга (Бразилия) тегишли эди. Улар 18 мартадан ўз термалари дарвозасини ҳимоя қилган.