Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси Бадиий экспертиза бўлими ҳамда “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости биргаликда ХХ асрга тегишли кўзани (офтоба) божхона назоратидан ўтказди ва ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга уриниш ҳолатини аниқлади.
Кўзага Бадиий экспертиза бўлими томонидан белгиланган тартибда эксперт хулосаси тайёрланиб, ноёб буюм Бухоро давлат музей-қўриқхонасига тақдим этилди.