Мазкур муржаатга кўра, Экоинспекция ходимлари томонидан эълонда кўрсатилган телефон рақами орқали боғланиб, ўрганиш ишлари олиб борилди ва қушни сотмоқчи бўлган фуқаронинг манзили аниқланди.
Ўрганишлар давомида фуқаро А.К. жорий йилнинг август ойида Фарғона туманидаги Водил қишлоғидан А.К уйига қайтаётган вақтида сор қушининг чап қаноти шикастланган ҳолда топиб олиб, уйига олиб келгани, уни шу кунга қадар ветеринария кўригидан ўтказиб, парваришлаб келганини ва айни пайтда уни сотувга қўйганидан пушаймонлигини билдириб, ўз ихтиёри билан қушни вилоят Экология бошқармаси ходимларига топширди.
Сор қуши парваришга муҳтожлиги сабабли ветеринария кўригидан ўтказилди ва тегишли далолатномага асосан Фарғона шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғига топширилди.
Эслатиб ўтамиз, сор қуши Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киртилган, дея вазиятга ойдинлик киритди Фарғона вилояти экология бошқармаси матбуот хизмати.