Парвозлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Учиш вақти 2 соат.
Бу йўналиш Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Авиачипталарни расмий веб-сайт ва авиакассалар орқали сотиб олиш мумкин.