Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан жавобгар «Нукус давлат ўрмон хўжалиги»дан 55 та ишчи ходимнинг деярли 326 млн сўм ойлик иш ҳақлари ва маънавий зарар ундириш белгиланган.

Шунга қарамасдан, жавобгар «Нукус давлат ўрмон хўжалиги» томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаган ва ишчиларнинг иш ҳақлари тўлаб берилмаган.

Шунда, ишчи ходимлар суд қарорига асосан чиқарилган ижро варақаларни ижросини таъминлаб беришни сўраб, Мажбурий ижро бюроси Нукус туман бўлимига топширилган ва бўлим томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, бўлим давлат ижрочиси томонидан жавобгар «Нукус давлат ўрмон хўжалиги»нинг бош ҳисобчисига ижро ҳужжати ижроси 15 кунлик муддат ичида таъминланиши лозимлиги, ижросини таъминламаслик жавобгарликка тортишга ва мажбурий ижро ҳаракатларига киришишга асос бўлиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантиришлар берилган.

Шунга қарамасдан жавобгар томонидан ижро ҳужжати талаблари бажарилмаганлиги сабабли, ташкилотнинг асосий банк ҳисоб рақамлари хатловга олинган ва бош ҳисобчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 198 прим 1-моддасига мувофиқ, жарима жазоси қўлланилди.