Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Ўрганишлар натижасида, мазкур МЧЖ Давлат харидлари портал орқали амалга оширган 120 000 000 сўмлик танлов савдоларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси "Давлат харидлари" ва "Рақобат тўғрисида"ги Қонунлар талабларига риоя қилмаганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита махсус комиссияси томонидан "Рақобат тўғрисида"ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли Низом талабларини бузиш аломатлари билан "Nukus xalqaro aeoroporti" МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан тегишли таъсир чораси қўлланилди.