Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Янги хонадон калитларини топшириш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Женгисбай Ембергенов, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Фарҳоджон Шерматов, Нукус гарнизони ҳарбий прокуратураси раҳбарияти, ҳарбий хизматчилар оилалари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Маълумот учун охирги 3 йилда биргина Шимоли-ғарбий ҳарбий округида 300 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар учун имтиёзли ипотека кредити асосида 8 та уй қурилган.