Нукус шаҳридаги ҳайвонот боғида шер болалари дунёга келди. Бу ерда парваришланаётган Маркиза исмли она шер бир йўла тўрт нафар шер болаларини дунёга келтирди. Айни кунда ўларниг аҳволи жуда яхши.
Икки йил олдин ушбу ҳайвонот боғида она шер учта шер болаларини дунёга келтирган эди. Бу сафар эса она шер нақ тўртта шер боласини туғди. Мутахассисларнинг фикрига кўра бу сенсация. Негаки, шу вақтга қадар Ўзбекистонда боқилаётган шерлар 4 болани дунёга келтирмаган.