Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланишича, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Ҳ.К. икки нафар фуқарога ўзини гўёки банк ходими сифатида таништирган.
У Тошкент шаҳрида ишлайдиган танишлари ёрдамида фуқаро И.Т.га 1,2 миллиард сўм, фуқаро М.Б.га эса 300 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини ажратиб беришини айтиб, эвазига жами 48,4 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.