Ушбу уяли алоқа воситасига белгиланган кафолат муддати ичида нуқсон кузатилган. Истеъмолчи сотувчига учрашиб, уяли алоқа воситасидаги носозлик, яъни суҳбат чоғида бехосдан ўчиб қолаётганидан шикоят қилади.

Сотувчи вакиллари эса истеъмолчига бу масалада Samsung сервисига учрашишини тушунтиради. Бироқ сервис компанияси мутахассислари негадир ушбу уяли алоқа воситаси Қирғизистонда ишлаб чиқарилганини айтиб, кафолат муддати ичида бепул таъмирлаш ишларини амалга ошира олмаслигини билдиради.

Истеъмолчи яна кредит савдо дўконига келган ва сервис компанияси мутахассисларининг телефон масаласидаги фикрларини етказган. Лекин сотувчи томони истеъмолчига бу масалада ёрдам бера олмаслигини маълум қилган.

Шундан сўнг фуқаро Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Мазкур мурожаат ўрганилиши натижасида ойма-ой тўлаб борилган жами 3 миллион 204 минг сўм маблағ истеъмолчига қайтарилди.