Унда томонлар вилоятнинг маъмурий маркази бўлган – «NURAFSHON BUSINESS CITY» лойиҳаси жозибадорлигини ошириш, унинг географик жойлашиш жиҳатидан янада такомиллаштириш, хориж компанияларининг ҳудудга инвестиция киритиш имкониятини кенгайтириш ва аҳолининг яшаш шароитини янада яхшилаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Мутахассислар томонидан маъмурий марказ қурилиши ишларини янада такомиллаштиришга мўлжалланган тижорат концепциясини таклиф этиляпти.
Мазкур компания Россияда 1995 йилдан бери муваффақиятли фаолият юритаётган бўлиб, 250 дан ортиқ тажрибали ва юқори малакали мутахассислардан иборат йирик жамоага эга. Унинг тайёрлаган лойиҳалари сўнгги йилларда мамлакатимиздаги кўплаб «сити»лар, жумладан, «Tashkent city»нинг қурилишида ҳам фаол татбиқ этилган. Компания фаолияти сифатида тижорат кўчмас мулкининг барча соҳаларини, жумладан, офис, чакана савдо, омборхона, курорт ва меҳмонхона каби 11 та асосий йўналишни қамраб олган.
Учрашув давомида дунё тажрибаси асосида шаҳарсозлик ютуқларини Тошкент вилоятида ҳам қўллаш, қурилиш бўйича таклиф хизматлар концепциясини ишлаб чиқиш, мавжуд вариантларни таҳлил қилиш ва ривожланишнинг муқобил йўллари таклиф қилинди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.