Президентимизнинг 2021 йил 24 июлдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларидаги Давлат хизматлари марказлари биноларида зарур техник жиҳозлар билан таъминланган “Саломатлик бурчаклари”ни ташкил қилиниши белгилаб берилган эди.
Ана шу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари марказида “Саломатлик бурчаги” ташкил этилди. Бу ерга ўрнатилган замонавий тиббий ускуна ёрдамида фуқаролар навбати келгунича ўз саломатлигини кўрикдан ўтказиши мумкин. Мазкур жиҳозга чиқиб, керакли тугмани боссангиз саноқли дақиқаларда вазнингиз, танангиздаги ёғ, сув, мускуллар, қон босимингиз ҳақида билиб оласиз. Шу билан бирга, сизнинг танангизга фоиз даражада талаб этиладиган маълумотлар акс этган чекни бир зумда тақдим этади.
Соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилиш талаб этилаётган бугунги кунда марказга ташриф буюрувчилар давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида ўз саломатликлари ҳақида ҳам тегишли маълумота эга бўлмоқда.
Айни кунгача юзлаб нурафшонликлар ўз соғлигини кўрикдан ўтказди.
Эркин Дорипов,
ДХА Тошкент вилояти бошқармаси
матбуот хизмати раҳбари