Онлайн учрашувда Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, Тошкент вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи А.Абидов, Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонаси маслаҳатчиси А.Абдусаломов, шунингдек Жанубий Корея томонидан Ким Ик Хве — Корея Республикасининг Давлат ишларини Мувофиқлаштириш Идораси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ерни ривожлантириш ва бошқариш миллий тадқиқот институти (KRIHS) бошлиғи, Жанг Бонгбае – (Jungdo UIT) компанияси директори иштирок этишди.
Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида шаҳарининг кўп қиррали маълумотларини (атроф – муҳит, йўл ҳаракати, жиноятчилик ва ҳ.к) йиғиш ҳамда уларнинг реал вақтда керакли ташкилотлар билан улашиш ва таҳлил қилиш орқали шаҳарни самарали ва барқарор бошқариш имкониятини беради.
Ушбу Лойиҳа Нурафшон шаҳрига Ўзбекистонда Ақлли шаҳарлар умуммиллий экспансиясининг етакчи моделига ва аста-секин Марказий Осиёда ақлли шаҳарнинг энг инновацион шаклини тарғиб қилувчисига айланиш имконини беради.
Лойиҳа ақлли транспорт, ақлли коммуникация тармоқлари, хавфсиз шаҳар каби бир қатор йўналишларни қамраб олиши кўзда тутилган.