Мазкур гуруҳ томонидан йўловчи ташиш йўналишида ҳаракатланаётган транспорт воситаларидаги йўлкира нархлари ўрганилмоқда.

Хусусан, автобус, микроавтобус , айниқса, "Дамас" русумли ва бошқа енгил турдаги, йўналишли ва йўналишсиз таксиларда ҳайдовчилар тарафидан бугунги қор-қировли вазиятдан фойдаланиб, ўзбошимчалик билан кира нархларининг кўтарилиши билан боғлиқ кўпгина ҳолатлар аниқланди. Холбуки, давлатимиз томонидан автобензин нархларини имкон борича мақбуллаштириш юзасидан амалий чоралар кўрилди.

Ишчи гуруҳ ҳайдовчилардан аниқланган ҳолатлар юзасидан изоҳ олишди ва бундай нохолисликларга зудлик билан барҳам бериш ва кира нархларини аввалги ҳолига тушириш лозимлигини далолат қилишди.

Таъкидлаш жоизки, жараёнда 31 ҳолатда йўловчиларни лицензиясиз ташиш ҳолатлари билан шуғулланаётганлар борлиги маълум бўлди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик кодексининг 176-3 прим моддасига асосан баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ҳам йўлларда транспортларнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ 150 дан ортиқ турли қоида бузилиши ҳолатлари аниқланиб, қонунда белгиланган меъёрларга мувофиқ чоралар қўлланилди ва маъмурий баённомалар тузилди.