Унда вилоят ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Нажмиддинхўжа Шарипов ҳамда компания мутахассислари иштирок этди.
Учрашувда асосий мақсад Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида самарали ҳамкорлик олиб бориш масалаларига қаратилди.
Маълумот учун: UZDC B. V. хорижий компанияси Ўзбекистонда қурилиш ва бошқарув соҳасида Tier III усулида маълумотларни қайта ишлаш ва режалаштириш фаолияти билан шуғулланади. Ҳозирги кунда мазкур компанияда 100 дан ортиқ ўз соҳанинг тажрибали мутахассислари фаолият юритмоқда.

Келишувга кўра, эндиликда Нурафшон шаҳрида янги инвестиция лойиҳаси асосида умумий қиймати 124 млн. АҚШ долларига тенг халқаро стандартлар асосида сертификатланган дата маркази иш бошлаши кўзда тутилмоқда.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши ҳисобига амалга оширилаётган мазкур лойиҳа ишга тушгач, унда 200 нафар иш ўрни яратилиб, ёшлар ҳамда хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади.