Хусусан, замонавий мактаблар, боғчалар, маҳалла фуқаролар йиғинлари идоралари, поликлиникалар шулар жумласига киритилган.
Нурафшон шаҳрида Президент мактаби барпо этилади. Таълим маскани замонавий меъморчилик асосида қурилиб, барча қулайликларпга эга бўлади.
Бунинг учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 40 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Президент мактабида ўқитиш жараёни табиий фанлар, технологиялар, техник ижодкорлик, cанъат, математика соҳаларини чуқур ихтисослашган ҳолда ўқитишга асосланган. Машғулотлар халқаро “STEAM – таълим” дастури асосида олиб борилади.
Таъкидлаш жоизки, мактабда иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш, ўқувчиларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини очиб беришга алоҳида эътибор қаратилади.