Aйни кунларда Нурафшон шаҳар маркази Тошкент йўли кўчасида жойлашган амфитеатр биносини вилоят ҳокими Зойир Мирзаев қарори асосида Aнгрен шаҳар “Ёшлар” боғига кўчириш ишлари олиб борилмоқда. 

Мазкур бино Нурафшон шаҳар ҳокимлиги тасарруфидан Aнгрен шаҳар ҳокимлиги тасарруфига беғараз ўтказиб берилиб, объектни кўчириш ҳамда қайта қуриш ишлари билан боғлиқ маблағлар Aнгрен шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетидан қопланади.