Шу муносабат билан бугун эрталаб Тошкент вилояти ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда фаоллар Илҳом Кличхановнинг шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ҳудудда амалга оширилган ислоҳотлардаги хизматларини эътироф этдилар.
Йиғилиш давомида Илҳом Кличхановнинг келгуси фаолиятига муваффақият тилаб, унинг янги вазифасида ҳам самарали меҳнат қилишига ишонч билдирилди.
Маълум қилинишича, бугун Тошкент вилоятида бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.