Нуробод қўрғонида муҳташам “Маданият маркази” бунёд этилади. Ушбу маданият саройи биноси қурилиши учун 0,78 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, марказ катта залининг сиғими 400 кишига мўлжалланган. Бундан ташқари, зал театр ва бошқа томошалар учун ҳам мослаштирилган бўлади.
Ушбу марказда шунингдек, ёшлар учун турли мусиқа ва рақс тўгараклари ташкил этилиши кўзда тутилган. Қурилиш ишлари яқин кунларда бошланади.