Жорий йилнинг 20 апрелидан бошлаб уч босқичда ташкил этилган мусобақанинг вилоят финал беллашувлари кеча Қарши шаҳрида бўлиб ўтди ва унда туман (шаҳар) ғолиблигини эгаллаган фахрийлар дона суришди. Якуний натижаларга кўра,1-ўрин — Ибодуллаев Хушмурод (Қарши тумани), 2-ўрин — Алимов Бурхон (Китоб тумани), 3-ўрин — Эшмуродов Нормўмин(Яккабоғ тумани).

Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсларида иштирок этган вилоят ҳокими Муротжон Азимов ғолиб ва совринли ўринларни қўлга киритган, шунингдек, барча иштирокчиларга вилоят ҳокимлигининг диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди