Унга кўра, 18 мартдан бошлаб пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари қуйидаги талабларга риоя қилиши лозим: 

▪️ оммавий тадбирлар, шу жумладан оилавий ёки хотирлаш маросимлари, шу жумладан зиёфатлар, тўйлар, юбилейлар ва бошқаларни (корпоратив тадбирлар, митинглар, йиғилишлар) ўтказиш ва уларда қатнашиш тақиқланади;

▪️ фаолияти тикланмаган объектларга, жумладан, компьютерхоналар, кинотеатрлар, тунги клублар, ўйин майдончалари ва спорт иншоотлари (Ashyq лойиҳасида иштирок этаётган объектлар бундан мустасно) ташриф буюришни тақиқланади.

▪️ жамоат жойларига, шу жумладан, шаҳар жамоат транспорти ҳамда фаолиятига рухсат берилган объектларга ташриф буюрганда, ниқоб тақиш, масофа сақлаш ва антисептиклардан фойдаланиш талабларига қатъий риоя қилиш шарт.