Унинг сўзларига кўра, илдиз меваси тола, калий, марганец, темир, А витамини ва рухга бой. Бундан ташқари, лавлаги осон ҳазм бўладиган фолий кислотасини ўз ичига олади, шунинг учун ҳомиладорликни режалаштириш пайтида сабзавотни парҳезга киритиш тавсия этилади.
“Фолий кислотаси ҳужайраларнинг тўғри ишлашига ёрдам беради ва қон томирларининг шикастланишини назорат қилишда муҳим роль ўйнайди, бу эса юрак касалликлари ва инсультнинг олдини олишга ёрдам беради”, деди у.
Шунингдек у буйракда тош пайдо бўлишига олиб келадиган оксалат моддаси кўп бўлганлиги сабабли, буйрак тошлари ташхиси қўйилган одамлар лавлаги истеъмол қилмасликлари кераклини таъкидлади.