Бу ҳақда диетолог, нутрициолог Евгений Арзамасцев айтиб ўтди.
Олма иммунитетни оширишга ёрдам беради. Шу билан бирга, ширин-нордон ва нордон олма таркибида шакарнинг ортиқча миқдори йўқ, деди мутахассис. Бундан ташқари, олма ошқозон-ичак тизими фаолиятини яхшилайди. Бу гастрит касаллиги мавжуд ҳамда овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолари бор одамларга тааллуқли эмас, дейилади mir24.tv сайтида.
“Олмада ичак ҳолатини яхшилайдиган кўплаб толалар, пектинлар мавжуд. Улар 60 ёшдан ошган одамларда тез-тез учрайдиган ич қотиши билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этишда самарали таъсир кўрсатади”, деди Арзамасцев.